Бухорода мудҳиш ЙТҲ: 3 киши вафот этган, 9 киши шифохонада

Жамият

image

Жорий йилнинг 6 июль куни Бухоро вилоятида 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармаси маълум қилмоқда.

Хабарда келтирилишича, вилоятининг Ғиждувон туманида яшаган 58 ёшли М.А. бошқарувидаги “Lacceti” русумли автомашинани Зарангари маҳалласида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қолган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Поскати қишлоғида яшаган 59 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада иккала автомашина ҳайдовчилари ҳамда “Cobalt” автомашинасининг йўловчиси 54 ёшли Р.С.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этди. “Lacceti” автомашинасининг уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилди. Шунингдек “Lacceti” автомашинасининг 1 нафар ва “Cobalt” автомашинасининг беш нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИВ Бухоро вилояти

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг