Бухорода “Москвич” ариққа ағдарилди. Қурбонлар бор

Жамият

image

Кеча, 10 август куни Бухоро вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ 10 август куни соат тахминан 15:30 ларда Ғиждувон туманида юз берган. фуқаро У.Б., ишончнома асосида бошқарувида бўлган "Москвич" русумли автомашинани “Соҳибиён” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўл яъни Соҳибиён қишлоғидан Шўрча қишлоғи томонга бошқариб кетаётганида, автомашинанинг олд томон ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида, бошқарувни йўқотган. Сўнг ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган.

Натижада, автомашинада йўловчилари 50 ёшли А.И. ва 44 ёшли Ғ.Р. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг