Бухорода машинасида салкам 5 кг “опий” олиб кетаётган фуқаро ушланди (видео)
3-саҳифа
−
12:16 1409 1 дақиқа
Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Хусусан, “Бухоро – Қоракўл” йўналишида ҳаракатланаётган Jentra русумли автотранспорт воситаси Жондор тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилган.
Натижада Қоракўл туманида яшовчи 1969 йилда туғилган шахс ва 1973 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси кетаётган автомашина салонида соф вазни 4 кг 715 г бўлган “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Маълум бўлишича, улар ушбу қорадорини муқаддам наркокуръерлар томонидан Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олишган.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қонунчиликка мувофиқ бундай жиноятлар содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳванд моддаларини яширган шахслар ушланганди.
Live
Барчаси