Бухорода кучли бўрон: 7 киши жароҳатланди
Жамият
−
28 Апрель 2020
15754Бухорода кеча, 27 апрель куни кеч соатларда рўй берган кучли шамол оқибатида 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 27 апрель куни соат 20:30 да тақдим этган маълумотига кўра, Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва ҳудуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган. Шунингдек 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтликларга огоҳлантириш билан чиқди. Унда шундай дейилади:
“28 апрель кун давомида пойтахтимизда кучли шамол кутилмоқда, 12-17м/с. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин.
Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос қиламиз”.
LiveБарчаси