Бухорода кадастр ходими пора билан ушланди
3-саҳифа
−
12 Июль 5850 1 дақиқа
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 5 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган кадастр филиали бош мутахассиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлари палатаси Ғиждувон тумани филиали шўъба бош мутахассиси А.И. фуқаро Ў.Ж.га “Бобур” МФЙ ҳудудидаги 5 сотих ер майдони гўёки туман ҳокимлиги захирасида турганлигини айтиб, ушбу ер майдонини 4 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхандарё вилояти Олтинсой тумани кадастр ходими давлат захирасидаги ер майдонини 1,1 млрд сўмга сотишга келишиб, фуқародан 300 млн сўм пора олаётганда ушланганди.
Live
Барчаси