Бухорода қиз ўзини 7 қаватли уйдан ташлашга уринди
3-саҳифа
−
22 Февраль 2022
8300Ижтимоий тармоқларда Бухорода ўзини етти қаватли уйнинг томидан ташлашга уринган қиз қутқарилгани ҳақида видеоёзув тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов изоҳ берди.
Аниқланишича, бугун, 22 февраль куни соат тахминан 11:30 да 2006 йилда туғилган қиз онаси билан жанжаллашиб, уни қўрқитиш мақсадида 7 қаватли уйнинг том қисмига чиққан.
Хабарга асосан ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи етиб борган ва ички ишлар ходимлари томонидан қиз ушбу уйнинг том қисмидан туширилган.
Қиз билан суҳбат ўтказган психолог ўз тушунтиришида, қизнинг ўз жонига қасд қилиш мақсади бўлмаганини, бошқаларнинг эътиборини ўзига жалб қилиш мақсадида томга чиққанини, шу сабабли 1 соат давомида томда ўз жонига қасд қилмасдан қолиб кетганини билдирган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь