Бухорода интернет орқали фирибгарлик қилган аёл қўлга олинди
3-саҳифа
−
31 Октябрь 2020
6664Жорий йилнинг сентябрь ойида, номаълум шахс Наманган шаҳар, Жомий кўчасида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 21 ёшли Ж.А.га Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келиши учун чипта олиб беришни ваъда қилади. Моддий манфаатдор бўлиш мақсадида уни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан интернетдаги “Золотая корона” сайти орқали Ж.А.дан жами бўлиб 450 АҚШ долларини электрон пул кўчириш орқали қўлга киритади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида истиқомат қилувчи, 33 ёшли якка тартибда ишловчи аёл М.К. содир қилганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда жиноят ишида гумон қилинаётган аёл М.К.га нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.