Бухорода инспектор ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди (видео)
Жамият
−
12:34 5852 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) профилактика инспектори ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар беди.
Маълум бўлишича, кеча 29 январь куни соат 16:30 ларда Вобкент тумани ИИБ профилактика инспектори ўзини дарёга отган аёлни кўриб қолган. Тезкорлик билан уни қутқаришга киришган ходим аёлни дарё қирғоғига олиб чиққан ва зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимларини чақириб, уни шифохонага етказишган.
Хабарда ёзилишича, ҳозирда аёлнинг аҳволи яхши. У аслида Ғиждувон туманидан бўлиб, 4 нафар фарзанднинг онаси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода вояга етмаган қизлар “самосуд” қилгани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир