Бухорода фирибгарлик билан пул ундирган ўқитувчи ушланди
Жамият
−
29 Апрель 2023
6391Бухоро вилоятида ўқитувчи инглиз тили даражасини белгиловчи сертификатни олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ долларини ундириб олган. Бу ҳақда Вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Бухоро вилояти Пешку туманидаги 1-сонли ИДУМ инглиз тили фани ўқитувчиси айни шу туманнинг “Садир” маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Б.З. бошқа бир фуқарони алдаб, унга “Linguasikll” сертификати “В2” инглиз тили даражасини белгиловчи сертификатни олиб беришни ваъда қилган. Сертификат учун ўқитувчи томонидан фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ доллари олинган.
Фирибгарлик йўли билан олган пулларидан 200 АҚШ долларини жорий йилнинг 24 апрель куни турмуш ўртоғи М.Ш. орқали Пешку туманининг “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида қайтариб бераётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси