Бухорода Damas юк машинасига урилиб, пачоқланиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида Damas русумли транспорт воситаси йўл четида тўхтаб турган HOWO юк машинасининг орқасига келиб урилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 30 март куни тахминан соат 13:30 ларда Бухоро тумани “Сўфикоргар” маҳалласи “Чоруқ” қишлоғи ҳудудида содир бўлган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси Бухоро туман Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган, фақат транспорт воситаларига шикаст етган.

“Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг