Бухорода Cobalt ва Lacetti машиналари тўқнашди
3-саҳифа
−
30 Апрель 2023 7335 1 дақиқа
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида Cobalt ва Lacetti русумли автомашиналар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқлик киритилишича, воқеа бугун, 30 апрель куни соат тахминан 04:40 ларда Бухоро шаҳри Истиқлол ҳамда Низомий кўчалари туташмасида содир бўлган. Cobalt ва Lacetti русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашиб кетган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккала автомобиль ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган.
“Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь