Бухорода аёл эрини пичоқлаб қўйди
3-саҳифа
−
01 Июнь 2023
11756Бухорода аёл турмуш ўртоғини ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 30 май куни Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган Қ.Г. исмли аёл шу шаҳарнинг “Н.Ганжавий” МФЙси Мўминов кўчасида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган хонадоннинг ертўласида турмуш ўртоғи Р.Б. билан жанжаллашган.
Тортишув вақтида аёл эрининг чап томон қорин бўшлиғига ошхона пичоғини санчиб олган. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра оғир тан жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро Қ.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддаси 7-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси