Бухорода Аҳмадбойнинг “издоши” одамларнинг 633 400 АҚШ долларини еб юборди
Жамият
−
12 Декабрь 2019
8751Бухоро вилояти Пешку туманида “Молиявий пирамида” ташкил этиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 1996 йилда туғилган фуқаро Ш.З. мулкий манфаат бериш бўйича ўз зиммасига мажбурият олиш йўли билан фуқароларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятини амалга оширган. У жорий йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар 21 нафар фуқароларнинг 633 400 АҚШ доллари ва 22,5 млн сўм пулларини олиб, уларнинг олдида олган мажбуриятларини янги жалб этилган пул маблағлари ҳисобидан қисман бажариб, фуқароларнинг 577 400 АҚШ доллари ва 22,5 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, фуқаро Ш.З. жиноий фаолияти давомида қўлга киритган маблағларининг асл хусусияти ва манбаини яшириш мақсадида 153,0 млн сўмга Lada Vesta русумли автомашина сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь