Бухорода 5 киши канализация қувурида оқиб кетди. 3 та жасад топилди

3-саҳифа

image

Кеча, 4 сентябрь куни Бухоро вилоятида 5 киши канализация қувурида оқиб кетди. Улардан 3 нафарининг жасади топилган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:02 да Бухоро вилояти ФВБ томонидан Бухоро вилояти ИИБ “102” қисқа рақамига Бухоро тумани “Боғидашт” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи марказий канализация қувурига Бухоро шаҳар 7-микрорайонда қурилаётгган янги кўп қаватли уйларнинг канализация қувурларини улаётган 5 нафар ишчи эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетгани тўғрисида хабар берилган.

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида кеча, 4 сентябрь куни соат 12:00 ларда “Файз бинокор Олтиариқ” МЧЖнинг жами 5 нафар ишчиси юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудуддан ўтган канализацияда таъмирлаш ишларини олиб боргани аниқланган. Ушбу жараёнда “Ўрта Осиё қурилиш” МЧЖга қарашли Камаз русумли кран ҳайдовчиси ҳажми 1000 диаметр, чуқурлиги 8 метр бўлган мазкур канализацияга янги қазилган канализацияни бирлаштириш (улаш) учун ички томондан туйнук очиш мақсадида Бухоро вилояти Сув ва оқава таъминоти бўйича инжиниринг компаниясининг рухсатисиз қопқоқни жойидан очган. Шу тариқа меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмагани ортидан 5 нафар ишчи ушбу канализацияга тушиб кетиб, кучли оқим туфайли оқиб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида Бухоро тумани “Зарманоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи оқова сувларни узатгич пунктидаги қувурлар ичидан 3 нафар фуқаронинг жасади топилган. Қолган 2 нафар фуқароларни топиш чоралари кўрилмоқда.

Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Seoul Mun сайилгоҳи ҳудудидан ўтган каналда 17 ёшли йигит бош кийимини олиш мақсадида сувга тушиб, оқиб кетгани ва кейинроқ унинг жасади топилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро канализация қувури

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made