Бухорода 33 ёшли ҳамширани поезд уриб кетди

Жамият

image

Эътиборсизлик кўпгина хатоларга етаклайди. Айниқса, бу ҳолат транспорт йўлларида содир этилса, инсон ҳаётига катта хавф солиши турган гап. Бухорода поезд уриб кетиши оқибатида вафот этган 33 ёшли ҳамшира аёл бунга яққол мисол.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Бухоро вилоятида Нукус – Бухоро – Тошкент йўналишидаги поезд соат 23: 18 да ҳаракатланиб кетаётган вақтда 1987 йилда туғилган аёлни уриб кетган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.  

Ушбу мудҳиш ҳодиса оқибатида тан жароҳатлари олган аёл воқеа жойида вафот этган.

Икки нафар фарзанднинг онаси Когон шаҳридаги шифохонада ишлаган. Олиб борилган суриштирувларга кўра, Когон тумани “Убачўли” маҳалласида яшаб келган ва у Когон шаҳридаги шифохонада ҳамшира бўлиб ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

1587

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг