Бухорода 23 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
23 Январь 2025 3375 1 дақиқа
Бухоро вилоятида 23 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Аниқланишича, фуқаро ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Пешку тумани Садир маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонига ўғриликка тушган. У яшаш хонадонидаги тош ойна тортмасида турган қутичадан баҳоси 23 миллион сўмлик бир дона аёллар тилла занжирини олиб кетган.
Олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида жиноятни содир қилган шахс фош этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада дугонасини ўлдириб, марҳуманинг уй олиш мақсадида тўплаётган 35 млн пулини, тилла тақинчоқларини ўзи билан олиб кетганди.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль