Бухорода 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
10:59 2696 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Когон туманида 17 ёшли йигит чўмилиш вақтида Шоҳруд каналида чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 июнь куни соат 14:50 атрофида Когон туманининг Сорғун МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шоҳруд каналида 2009 йилда туғилган фуқаронинг сувга чўкиб кетгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган каналнинг кенглиги 18–20 метр, чуқурлиги эса 7–8 метрни ташкил этади.
Шундан сўнг Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ва маҳаллий аҳоли иштирокида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Натижада фуқаронинг жасади 28 июнь куни соат 16:40 да топилиб, сувдан олиб чиқилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманининг Намуна маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхон дарёсига чўмилиш учун борган 6 нафар йигитдан 3 нафари дарёда чўкиб ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси