Бухорода 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолди
3-саҳифа
−
03 Январь 2025 64805 1 дақиқа
Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига кўра, Болалар омбудсмани маълум қилди.
Қайд этилишича, қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Ҳолат вояга етмаганлар ўртасида содир этилган.
Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова ҳолат вояга етмаганларга оид эканлиги учун батафсил маълумот бериш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирди.
Шунингдек, Болалар омбудсмани воқеа бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Хоразмда 13 ёшли мактаб ўқувчиси фарзандли бўлганди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль