Бухорода ҳаракатланиб кетаётган Мatiz'да ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
08 Июнь 2023
2942Бухорода ҳаракатланиб кетаётган Маtiz машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 7 июнь куни 18:20 да Бухоро туман “Работиқалмоқ” МФЙ, Зарафшон боғдорчилик хўжалиги ҳудудидан ўтувчи ички йўлда харакатланиб кетаётган автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғинни бартараф этиш учун 2 та ёнғин қутқарув автоэкипажидан фойдаланилган. Автоэкипажлар воқеа жойига 18:36 да етиб бориб, орадан 10 дақиқа ўтгач, ёнғин батамом ўчирилган.
Аниқланишича, 2003 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Маtiz машинасининг дивигатель, салон қисми ва шиналари ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби автомобилдаги электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда.
“Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Ҳозирда моддий зарар аниқланмоқда”, дейилади бошқарма хабарида.