Бухорода ҳам автобуслар нақд пулдан воз кечади

Local

−

image

Бухоро шаҳрида ҳаракатланаётган жамоат транспортларида ҳам йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг “Бухоро шаҳрида жамоат транспортида йўл- кира ҳақини нақд пулсиз тўлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради. 

Биринчи босқичда 2026 йил 1 февралдан:

  • 2-сонли Бухоро АШБ—Ситора бозор;
  • 5-сонли Ф.Хўжаев МФЙ—Тўқимачи бош бекати;
  • 10-сонли Алпомиш кўчаси—Шайхон МФЙ;
  • 17Б-сонли Чорбакр бош бекати—Аэропорт;
  • 19-сонли Карвон бозори—Карвон шоппинг;
  • 33-сонли Трикотаж фабрикаси—Моҳи Хоса санаторияси;
  • 1-сонли Бухоро АШБ—Зарманоқ автобус йўналишларида йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб Андижон шаҳридаги автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилганди.

 

 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends