Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ғуломов Аҳрор Аминович Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бугунгача ушбу лавозимда фаолият олиб борган Йўлдош Жумаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди.

Маълумот учун, Аҳрор Ғуломов 1970 йил 20 декабрда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти — олий. 1996 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2006 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган. 

Аҳрор Ғуломов меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ғиждувон туманидаги 1-сонли мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаб, “Биотехмед” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси (1997-2001), Яккасарой товар ишлаб чиқарувчилар маркази раҳбари (2002), Яккасарой тумани товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси (2003-2005), Яккасарой тумани Статистика бўлими бошлиғи (2005-2007), Яккасарой тумани ҳокимияти ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (2007-2008), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси Яккасарой тумани бўлими бошлиғи (2008-2011),  Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинма бошқаруви раиси (2011-2013),  Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси ўринбосари (2013-2015), Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси (2015-2017), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (2017-2020) лавозимларида ишлаган. 

У айни пайтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг