Бухоро ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
15 Сентябрь 2020 13748 1 дақиқа
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бухоро бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Абдураззоқ Абдумуталипович Абдухолиқов Бухоро вилояти ФВБ бошлиғи этиб тайинланди.
Абдураззоқ Абдухолиқов 1972 йил 11 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2000 йилда ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабини тамомлаган.

Айни вақтга қадар у Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ҳозиргача вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келаётган Шокарим Хушназаров эса Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь