Бухоро ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Бахтиёр Одилов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У бунгача Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Қайд этилишича, Ҳамроев Мирали Муҳаммаджонович ўз аризасига кўра Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинган.

Маълумот учун, янги тайинланган Бахтиёр Адилов 1986 йил 22 июнда Бухоро шаҳрида туғилган. У 2008 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Пешку ва Вобкент, Қоровулбозор туманлари ҳамда Когон шаҳрига ҳокимлар тайинланганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг