Бўкада солиқ инспектори пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Бўка тумани Солиқ инспекцияси бош инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, туман Солиқ инспекцияси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, мазкур хўжаликнинг солиқ органларидан мавжуд бўлган 165,6 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини тўлаш муддатини вилоят солиқ бошқармасидаги ҳамкасби орқали узайтириб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан бош инспекторга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бўлими кичик инспектори 1500 доллар пора олаётганда қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Солиқ инспекцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг