Бугундан Ўзбекистонда Президент сайлови кампаниясига старт берилди
Жамият
−
10 Май 2023
8570Бугун, 10 май кунидан бошлаб Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови кампаниясига старт берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган мажлисида маълум қилинди.
Мажлисда сайлов кампаниясини эълон қилиш ва сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилган. Календарь режаси икки ой муддатни қамраб олган. Календарь режага кўра, сайлов жараёнининг 7 та йўналиши бўйича 51 банддан иборат асосий тадбирлар киритилган.
Хусусан, жорий йилнинг 15 майигача сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар тақдим этиши керак. Сайловга 52 кун қолган (17 май)дан бошлаб 38 кун қолгунига (1 июнь) қадар бўлган давр президентликка номзод кўрсатиш учун ажратилмоқда. Сиёсий партиялар томонидан президентликка номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни тақдим этиш сайловга 36 кун қолганда (2 июнь) якунланади. Президентликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга камида 32 кун қолгунга қадар (6 июнгача) амалга оширилади. Номзодлар вакилларини рўйхатга олиш 7 июндан бошланади.
LiveБарчаси