Бугундан ойлик ва пенсиялар миқдори оширилди

Жамият

image
1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради? Иш ҳақи, стипендия, бизнес муҳитини янгилаш ва бошқалар north_east

1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради? Иш ҳақи, стипендия, бизнес муҳитини янгилаш ва бошқалар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бугун, 1 февралдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;

- энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;

- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланган.

Базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолдирилган – 223 000 сўм.


Мақола муаллифи

Теглар

ойлик пенсия

Баҳолаганлар

477

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг