Бугундан метан “заправка”лар фаолияти яна чекланади

Жамият

image

Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли бугун 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб метан “заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

“Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши оқибатида табиий газга бўлган талаб ортди. Шу сабабли магистраль газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида. 

Қайд этилишича, бундай шароитда, энг аввало, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шу муносабат билан бугун 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан “заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади. 

“Мазкур чора-тадбирлар, аввало, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда давом эттирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

метан заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг