Бугун Ўзбекистон Уругвайга қарши тўп суради
Спорт
−
22 Март 2019
5502Хабарингиз бор, Хитойнинг Наннинг шаҳрида “China Cup-2019” халқаро турнири ўтказилмоқда. Мусобақа ярим финал ва финал ўйинларидан иборат бўлади. Турнирда мезбон Хитойдан ташқари, Уругвай, Ўзбекистон ва Тайланд терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда.
Кеча мусобақанинг илк ярим финал ўйини ўтказилди. Унда Хитой терма жамоаси Тайландга қарши баҳс олиб бориб, кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шундай қилиб Тайланд 25 март куни бўлиб ўтадиган финалга йўлланмани қўлга киритди.
Бугун турнирнинг иккинчи ярим финал учрашувида Тайланднинг финалдаги рақиби аниқланади. Бу баҳсда Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:35да Наннинг шаҳридаги “Guanxi Sports Centre” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аввал ҳам Уругвайга қарши баҳс олиб борган эди. 2018 йилнинг май ойида Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ўзбек футболчилари 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
LiveБарчаси