Бугун Ўзбекистон Нидерландия билан ўйнайди
Спорт
−
11:07 7816 2 дақиқа
Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс АҚШда Тошкент вақти билан 23:45 да бўлиб ўтади.
Баҳс ҳар иккала терма жамоаларнинг ўзаро келишуви асосида мухлисларсиз ёпиқ эшиклар остида бўлиб ўтади, бироқ ушбу ўйинни Ўзбекистон ҳудудидаги телеканаллар транслация қилади.
Маълумот учун, бу Ўзбекистон терма жамоасининг Шимолий Америкадаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлади. Бунгача терма жамоа жорий йилнинг 2 июнь куни Канадага қарши ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказди. Унда Фабио Каннаваро шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Бу Нидерландия терма жамоаси учун ҳам мундиал олдидан иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳисобланади. Бунгача нидерландлар жорий йилнинг 3 июнь куни Жазоир терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни қўлдан бой берган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонги соат 07:00 да Мексикадаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, терма жамоа 23 июнь куни Португалия билан, 27 июнь куни эса Конго Демократик Республикаси билан баҳс олиб боради. Нидерландия эса Тунис, Швеция ва Япония терма жамоалари билан биргаликда “Ф” гуруҳидан жой олган.
Live
Барчаси