Бугун Ўзбекистон Мисрга қарши баҳс олиб боради
Спорт
−
14 Ноябрь 2025 11857 1 дақиқа
Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлаётган халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради. Учрашув “Ҳазза бин Зайд” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Турнирда 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган тўртта жамоа – Эрон, Кабо-Верде, Ўзбекистон ва Миср иштирок этмоқда.
Кеча, 13 ноябрь куни бўлиб ўтган биринчи ярим финалда Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ўзбекистон – Миср ўйинининг ғолиби финалда Эронга қарши майдонга тушади. Мағлуб жамоа эса 3-ўрин учун Кабо-Верде билан баҳс юритади.
Маълумот учун, ушбу ўйин Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувидаги учинчи учрашуви бўлади. Бунгача италиялик мутахассис жамоа билан 1 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель