Бугун Тошкентда марказий ўйин

Спорт

image

Ўзбекистон Суперлигасининг 3 турида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади. 

Маълумот учун, жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 44 марта дуч келишган. Умумий баҳсларнинг 25тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, “Насаф” 9 марта ғолиб чиққан, яна 10та учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Жорий мавсум турнир жадвалида “Пахтакор” 6 очко билан иккинчи поғонада турибди. Биринчи ўринни “шерлар”дан битта кўп ўйин ўтказган ҳолда “Локомотив” эгаллаган. Қайд этиш керакки, ҳар иккала жамоада ҳам 6тадан очко мавжуд. Қаршиликлар эса, 1 ғалаба ва 1 дурранг билан 4 очко тўплаб, жадвалнинг 5 поғонасини банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Насаф

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг