Бугун Тошкентда кучли ультрабинафша нурланиш содир бўлиши мумкин
Жамият
−
03 Май 2023
5601Бугун, 3 май куни пойтахт Тошкентда туш пайти қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 баллик шкалада 10 баллик бўлиши прогноз қилинмоқда.Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.
Таъкидланишича, бу қуёшнинг хавфли даражадаги нур сочиши ҳисобланади. Аммо бу ҳолат мавсумга хос эмас. Бу кескинлик қуёшда жорий йилнинг 30 апрель куни кучли чақнашлар фонида рўй бераётган бўлиши мумкин.
“Ва ультрабинафша нурларининг атмосферанинг озон қатламидан ўтмишга нисбатан “тўсиқларсиз” кириб келиши ортидан кузатилаётган бўлиши ҳам мумкин. Очиқ офтоб остида ҳимоя бош кийимларини кийиб олиш тавсия этилади”, деб ёзади метеорология соҳаси мутахассиси Эркин Абдулаҳадов.
LiveБарчаси