Бугун пойтахтдаги бир нечта маҳаллада “свет” ўчирилади

Жамият

image

Бугун, 24 июль куни пойтахт Тошкент шаҳридаги бир нечта маҳаллада электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Тошкент шаҳрида узоқ вақт фойдаланишда бўлган кабеллар ва трансформаторларни модернизация қилиш, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

• Соат 10:30 дан 15:00 гача: “Юнусобод” ва “Акбаробод” МФЙларида;

• Соат 9:00 дан 16:00 гача: “А.Қаҳҳор” МФЙсида.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи фуқаролардан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг