Бугун Осиё чемпионатида 6 нафар ўзбек боксчиси ярим финал учун рингга чиқади
Спорт
−
07 Ноябрь 2022 4310 1 дақиқа
Бугун, 7 ноябрь куни Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўз жангини ўтказади.
Ўзбекистон вакилларининг жанглари рўйхати:
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Абдумалик Болтаев (Тожикистон) (16:40 дан сўнг);
-80 кг: Одилжон Аслонов - Чаҳар Лакшия (Ҳиндистон) (17:10 дан сўнг);
-50 кг: Азиза Ёқубова - Нгуэн Ти Там (Вьетнам) (18:00дан сўнг);
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Адилҳиндави Одаи (Иордания) (20:40 дан сўнг);
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Абдулла Ражабов (Камбоджа) (20:55 дан сўнг);
+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Али Алқриб (Қувайт) (22:25 дан сўнг).Маълум бўлишича, -92 кгда
Мадияр Саидраҳимовга рақиблик қиладиган Камбоджа вакили Абдулла Ражабов аслида ўзбекистонлик боксчи ҳисобланади.
Жангларда ғолиб бўлган спортчилар қитъа биринчилигининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритишади.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель