Бугун об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
20 Сентябрь 2914 1 дақиқа
Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво 32 даражагача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32 даража бўлади.
Шунингдек, пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туриши, шунингдек, қисқа муддатли ёмғир фақат Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь