Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Interesting

image

Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво 32 даражагача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32 даража бўлади.

Шунингдек, пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари  Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туриши, шунингдек, қисқа муддатли ёмғир фақат Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends