Дам олиш кунлари қаерларда ёмғир ёғиши айтилди
Бу қизиқ
−
18 Сентябрь 10519 1 дақиқа
Жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 17-20 даража, кундуз кунлари 31-34 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-37 даражагача бўлиши кутилмоқда, бу сентябрь ойининг иккинчи ярми учун бўлган иқлимий меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича, жанубий вилоятлардан ташқари, булутлилик кучайиши ва кундузги ҳарорат 2-3 даражага пасайиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғир фақат Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғиши мумкин.
Республиканинг чўл зонасида ва тоғли ҳудудларида 20 сентябрь куни шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 18-20 даража, кундузи 18-19 сентябрда 32-34 даража, 20 сентябрда 30-32 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 19 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиши, шунингдек, ҳарорат 37 даражагача кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь