Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Жамият

image

Ўзгидромет бугун, 6 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23 даража, баъзи жойларда 24-26 даражагача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет момақалдироқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг