Бугун НАТО Россия ва Хитойнинг юзига “мушт” туширади

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 29 июнь куни бўлиб ўтадиган НАТО саммитида тарихий қарорлар қабул қилинади. Булардан энг муҳими – Россияни хавфсизликка "тўғридан-тўғри таҳдид", Хитой эса альянснинг "қадриятлари ва манфаатларига қарши курашувчи" деб тан олиш. Бу ҳақда Мадриддаги саммитнинг асосий куни очилиши олдидан НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг журналистларга маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, 2010 йилда Лиссабон саммитида қабул қилинган НАТОнинг амалдаги стратегик концепция ўзгаришларга учрайди. 

Столтенберг аввалги ҳужжатда Хитой тилга олинмагани, Россия эса стратегик ҳамкор сифатида кўрилганини эслатди. 

“Ҳужжатнинг янги таҳририда Россия хавфсизликка "тўғридан-тўғри таҳдид", Хитой эса альянснинг "қадриятлари ва манфаатларига қарши курашувчи" деб номланади”, дейди Бош котиб. 

Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг янги концепцияси доирасида [таҳдидлар] олдини олиш ва мудофаа салоҳиятини оширишга урғу берилади. 

“НАТОнинг тезкор кучлари сони 300 минг кишига етказилади. Бу қўшинлар ўз мамлакатларида жойлаштирилади, харажатлар эса турли иттифоқчи давлатлар томонидан молиялаштирилади”, дейди Столтенберг.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июнь куни Туркия, Финляндия Президентлари, Швеция Бош вазири ва НАТО Бош котиби иштирокида НАТО саммити олдидан тўрт томонлама музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, уч мамлакат Ташқи ишлар вазирлари “Учлик меморандуми”ни имзоладилар. Меморандумга кўра, Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда барча талабларни бажаради, Туркияда террористик ташкилот деб тан олинган тузилмалар – Курдистон ишчи партияси, Сурия халқ мудофааси отряди ва ФЕТО билан мулоқотни тўхтатади ва ўзи ҳам уларни террористик ташкилот сифатида қайд этади. Қолаверса, миллий қурол-яроғ эмбаргоси олиб ташланади.

Ушбу келишувлардан сўнг, АҚШ Президенти Жо Байден Twitter'даги саҳифасига Финляндия Президенти ва Швеция Бош вазири билан тушган суратини жойлаштириб, Туркия, Финляндия ва Швецияни ўзаро мулоқотнинг муваффақиятли якуни билан табриклади


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

529

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг