Бугун “Насаф” “Ал-Шорта” билан ўйнайди
Спорт
−
09 Февраль 3213 1 дақиқа
Бугун, 9 февраль куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 7-тур доирасида Ироқнинг “Ал-Шорта” жамоаси билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Фарғонанинг “Истиқлол” стадионида соат 18:45 да бошланади.
“Барча йигитлар учрашувга тайёр. Ўйлайманки, натижа ҳам, баҳс ҳам мухлислар учун манзур бўлади.
Бунақа ўйинларда босимни ҳис қилиш керак эмас. Йигитлар майдонда эркин ҳаракат қилиши керак, биз буни уқтирамиз. Йигитларни йиғинлар ва ундаги назорат баҳслари орқали тайёрладик. Бу йиғин учун режаларимиз бор эди ва бу тўлиқ амалга ошди. Жамоанинг ўйинини янги футболчилар билан шакллантиришга ҳаракат қилдик. Ёш ўйинчиларимизни кўрикдан ўтказиб олишимиз керак эди ва бундан ўтди. Ўйлайманки, бу беллашувга яхши тайёргарлик кўрдик”, дейди Рўзиқул Бердиев ўйин олди матбуот анжуманида.
Маълумот учун, “Насаф” ОФК Элит Чемпионлар лигасининг ортда қолган барча учрашувларида мағлубиятга учраган ҳолда турнир жадвалида энг охирги поғонада бормоқда.
Live
Барчаси