Бугун метан “заправка”лар жамоат транспорти учун ишлайди
Жамият
−
11:05 2736 1 дақиқа
Бугун, 12 март куни метан “заправка”лар фақатгина ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, магистраль газ қувурларида босимни ростлаш ва меъёрий ҳолатга келтириш ишлари давом этмоқда.
“Газ босимининг пастлиги сабабли, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. Шунга кўра, бугун метан “заправка”лар ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади”, дейилади хабарда.
Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган.
Қайд этилишича, биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ва суюлтирилган газ (пропан) ҳажми оширилган бўлиб, етарли миқдорда етказиб берилмоқда.
Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликлари, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишлари сўралган.
“Ваколатли ташкилотлар томонидан назорат тадбирлари кучайтирилиб, нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди”, дейилади хабарда.