Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби нашрдан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги китоби нашрдан чиқди. Мазкур китоб “Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” деб номланган. У “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган. 

Мазкур китоб Президент асарларининг 3-жилди ҳисобланиб, китоб 3 бўлимдан иборатдир.

Асарнинг биринчи бўлимига мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган.

Китобнинг иккинчи бўлимидан эса хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар, учинчи бўлимдан Ўзбекистонда кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табриклар ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

1370

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг