Бугун кун ва тун давомийлиги тенг бўлади

Бу қизиқ

image

Бугун, 23 сентябрь кун ва тун давомийлиги тенг бўлади. Бу ҳақда Москва планетарий хабар берди.

Қайд етилишича, Қуёш тенглашиши бу – Қуёш Ер экваторини кесиб ўтадиган ҳодиса бўлиб, Қуёш экваторнинг шимолида ёки жанубида эмас, балки тўғридан тўғри экватор устида пайдо бўлади.

Астрономлар бу кунни кузги тенгкунлик деб аташади. Эртадан бошлаб кунлар қисқаради, тунлар узоқроқ бўлиб боради.

Бу ҳодиса йилда 2 марта содир бўлади. Хусусан, кузги тенгкунлик кунида Қуёш шарқдан кўтарилиб, ғарбдан тўлиқ ботади. Уфқдан роппа-роса 12 соат юқорида ва уфқдан 12 соат пастда бўлади.

Баҳорги тенгкунлик 21 мартга тўғри келади, яъни Қуёш осмон сферасининг жанубий яримшаридан шимолга ўтади. Кун ва туннинг узунлиги бутун Ер бўйлаб тенглашади.

Жасмина Расулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

кун тун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг