Москвада коронавирус беморлари сони нега кўплигига изоҳ берилди

Олам

image

Москвада коронавирусга чалинган беморларнинг сони кечкин ошгани сабабли тестларни ўтказадиган лабораториялар сони ҳам кўпайтирилди. Бу ҳақда пойтахтдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатиш ва мониторинг қилиш бўйича тезкор штаб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, шаҳарда COVID-19 бўйича лаборатория синовлари сони икки баравар кўпайди. Шунингдек, тестларни шаҳар, федераль ва хусусий лабораторияларда ўтказиш бошланди. Ҳар куни 40 мингдан ортиқ тест ўтказилмоқда.

Шунингдек, Москвада коронавирус учун ижобий натижаларни тасдиқловчи маълумот марказлари сони ҳам кўпайган.

“Тўққизта шаҳар ва тўртта хусусий лаборатория коронавирусни ўрганиш натижаларини мустақил равишда текширишни бошлади”, дейилади ҳисоботда.

Илгари текшириш учун битта маълумотнома маркази шуғулланган. Бу эса таҳлилни қайта ишлаш тезлигини пасайтирган. Оқибатда пойтахтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари суръати тезлашган.

Бундан ташқари, ўтган ҳафта Москвада иммуноглобулин учун тезкор тестлар ўтказила бошланди. Бу орқали танадаги COVID’га антитаналарнинг мавжудлиги текширилади.

Айни пайтда пойтахт Москва шаҳрида уч ярим мингдан ортиқ одам инфекция юқтириб олган. Россия бўйича коронавирусга чалинган беморлар сони 124 054 кишини ташкил этмоқда. 15 013 бемор шифо топган бўлса, 1 222 киши оламдан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг