Бугун қишки Осиё ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади
Спорт
−
07 Февраль 2025 7204 1 дақиқа
Бугун, 7 февраль куни Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Баҳсларда 6 та спорт турида 24 нафар атлет билан қатнашиши кўзда тутилган Ўзбекистон делегациясини чанғи альпинизми бўйича терма жамоа аъзолари Жасур Шамсиддинов ҳамда Феруза Бобоқулова байроқдор сифатида бошлаб чиқади.
7 февраль тонгидан ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштироки ҳам бошланди. Шорт-трек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог Ўзбекистон делегациясининг Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлаб берди. 1500 метр масофага кечган пойганинг чорак финалида қатнашган юртдошимиз 2:30:60 дақиқалик натижа билан ярим финалга йўл олди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025