Бугун икки ўзбекистонлик боксчи профрингда жанг қилади

Спорт

image

Бугун, 18 апрель куни Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида IBA Pro 2 профессионал бокс турнири бўлиб ўтади ва мусобақада икки нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилади.

Саиджамшид Жафаров 6 раундлик жангда россиялик Сергей Лубковичга қарши баҳс олиб борса, Мадиёр Саидраҳимов ҳам 6 раундлик жангда россиялик Андрей Стоскийга қарши баҳс олиб боради.

Қайд этиш жоиз, Жафаров ҳам, Саидраҳимов ҳам ҳозирга қадар профбоксда 1 тадан жанг ўтказишга улгурган ва ғалаба қозонган.

Жанглар:

Саиджамшид Жафаров (1-0,) - Сергей Лубкович (18-0-1);

Мадиёр Саидраҳимов (1-0) - Андрей Стоцкий (5-0-1).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугун, 18 апрель куни яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи WBC Гра-присида рингга кўтарилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Саиджамшид Жафаров Мадиёр Саидраҳимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг