Курс UZS

USD

12 892.97

12.97

EUR

13 541.49

34.23

RUB

123.38

-0.63

Бугун Байден ва Эрдўған ўртасида тарихий учрашув ўтказилиши кутилмоқда

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 29 июнь куни Мадриддаги НАТО саммити доирасида Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашади. Бу ҳақда Америка етакчисининг Оқ уй томонидан тарқатилган жадвалида айтилган. 

Қайд этилишича, Байден ва Эрдўған учрашувида альянснинг жамоавий мудофааси ва хавфсизлиги, шунингдек, икки томонлама муносабатлар учун муҳим бўлган қатор масалалар муҳокама қилинишини кутилмоқда. Учрашув маҳаллий вақт билан 17:45 (Тошкент вақти билан 20: 45)га белгиланган. 

Олдинроқ Оқ уй Байден Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилгани, суҳбат давомида у Мадриддаги НАТО саммити доирасида у билан учрашишга умид қилгани ҳақида хабар берган эди. Эрдўған Испанияга учишдан олдин, у билан телефон суҳбатлари чоғида Байден учрашиш истагини билдирганини айтди. Туркия раҳбари у билан учрашув ўтказишга розилигини билдирди. 

Эрдўған аввалроқ Анқара 18 май куни альянсга аъзо бўлиш учун ариза берган Финляндия ва Швециянинг террорчилик ташкилотларига муносабатини аниқламагунча НАТОга қабул қилинишини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июнь куни Туркия, Финляндия Президентлари, Швеция Бош вазири ва НАТО Бош котиби иштирокида НАТО саммити олдидан тўрт томонлама музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, уч мамлакат Ташқи ишлар вазирлари “Учлик меморандуми”ни имзоладилар. Меморандумга кўра, Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда барча талабларни бажаради, Туркияда террористик ташкилот деб тан олинган тузилмалар – Курдистон ишчи партияси, Сурия халқ мудофааси отряди ва ФЕТО билан мулоқотни тўхтатади ва ўзи ҳам уларни террористик ташкилот сифатида қайд этади. Қолаверса, миллий қурол-яроғ эмбаргоси олиб ташланади.

Ушбу келишувлардан сўнг, АҚШ Президенти Жо Байден Twitter'даги саҳифасига Финляндия Президенти ва Швеция Бош вазири билан тушган суратини жойлаштириб, Туркия, Финляндия ва Швецияни ўзаро мулоқотнинг муваффақиятли якуни билан табриклади


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Жо Байден

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг