Бугун айрим жойларда чанг-тўзон бўлади
Бу қизиқ
−
13 Август 2737 1 дақиқа
Бугун, 13 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Live
Барчаси