Бугун Абдусатторов ва Синдоров халқаро турнирдаги иштирокини бошлайди
Спорт
−
14 Январь 2023 4843 1 дақиқа
Бугун, 14 январь куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 85-нуфузли “Tata Steel 2023” турнири старт олади. Мусобақада ўзбекистонлик шахмат усталари ҳам иштирок этади.
Нодирбек Абдусатторов етакчи гроссмейстерлар қаторида “Masters” гуруҳида, Жавоҳир Синдоров эса “Сhallenger” гуруҳида баҳсларга киришади. Абдусатторов турнирда Магнус Карлсен, Аниш Гири, Фабиано Каруана, Уэсли Со каби жаҳон шахмати етакчиларига қарши дона суради.
Дастлабки турда Нодирбек руминиялик Рихард Раппортга қарши, Жавоҳир Синдоров эса германиялик Александр Донченкога қарши баҳс олиб боради.
Таъкидлаш жоиз, халқаро турнир 29 январга қадар давом этади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь