Синдоров Номзодлар турнирида яққол пешқадамга айланиб олди

Спорт

image

Кеча, 1 апрель куни Кипрнинг Пафос шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича 2026 йилги Номзодлар турнирининг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу турда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдоров америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этди. 

Америклик гроссмейстер соатида 48 сония вақт қолганда таслим бўлди. Шу тариқа Синдоров очколари сонини 3,5 тага етказиб олиб, мусобақада яққол пешақадамга айланиб олди. Бунгача Каруанада ҳам 2,5 очко мавжуд эди. Шунингдек, бу ғалаба орқали Синдоровнинг FIDE рейтингидаги очколари 2759,2 тага етиб, онлайн жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олди. 

Маълумот учун, эртага, 3 апрель куни турнирнинг бешинчи тур баҳслари старт олади. Мусобақа жами 14 турдан иборат бўлиб, 15 апрелга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Синдоров турнирнинг илк турида россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этганди. Иккинчи турда эса у Германиялик Маттиас Блубаум билан дуранг қайд этган бўлса, учинчи турда турнир фаворитларидан бири ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанадҳани мағлуб этганди.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

шахмат Синдоров турнир Кипрнинг Пафос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг